
ШОМИЛ ТОҒА ЧОЙХОНАСИДАН: ЧЕМПИЯНАТНИНГ
ФИНАЛНИЙ БОСҚИЧИ (НЎМИР 15)
Ўтган хафта чойхонадаям оғир кунлар бўлди – сплашнўй душанба
десаям бўлаверади. Бир ёқда Тешани кофе пули банкка инкасса бўлиб
пенсиянерларга тарқаб кетган (Бозор пўчтачи Теша Ғирром банкка бораман деганди,
“банк сени пулингни пенсиянерларга тарқатворди,овора бўлма” деди), устига устак
Бразилия ютқазиб учинчи ўринниям ололмади.
Бошига пинансовий кризис тушган Тешага Бразилиянинг ютқазгани ўлганни устига
тепгандай бўлди. Омадсизни таксидаям ит қопади деганлари шу бўлса керак. Камига
Ғани саюзнинг шархи ортиқча бўлди: " Немисларни асли хушёр халқ қилиб
қўйган аслида бизни ота боболаримиз, ким айтибди немисни ютиш осон деб, 90
минутдаям ғалаба бўларканми, 1945 да бу немисларни...