среда, 9 июля 2014 г.

(НЎМИР 2) ШОМИЛ ТОҒАНИНГ ЙУСЕЛ (UCell) ГА ХАТИ




ШОМИЛ ТОҒАНИНГ ЙУСЕЛ (UCell) ГА ХАТИ (НЎМИР 2)

Йусел тилпон кампаниясига ошхўрлар резиденсиясидан алангали салом! Хозиргина Тўлан лапашангникидан чиқиб келётсам жиринг этиб тилпонимга эсэмэс келди. Хурсанд бўлдим ҳартугул хапа бўганимни билиб 1 май куни Ёшлар каналида ютуқлар аксиясини ўтказармушсизлар, 5000 сўм сендан айлансин, хотиндан бекитган сўлкавойларни беш минг сўмини Мишка сариқни пайнетидан тўлавордим. Яна хотиндан пул бекитадиган падкаблуклардан экан деб ўйламанглар, нима бўгандаям кичкина семямизниям пул сиёсати бор ахир. 
Қисқаси чойхонадаги улпатларга “мана йуселни огохлантиргандим, аксияни қайтадан ўтказадиган бўлди” деб мақтаниб қўйдим. Ўша “падкаблук” деган сўзни рассиядан қишлоққа инвестисия қилган Позил хаммомчи ёғ теккан қўлини чўзиб гарров бойлашмоқчиям бўлди, қўлимни юмаганман деб тескари бурилдим, яна падвадит қипқўйсанглар ютқизиб қўйиб семейний буджетгаям зарар қилмайин деб. Айтмоқчи ўша падкаблук деган сўз бизга жуда асқотяптида Позил хаммомчи рассияга бориб бир мири ишлаб келмаган бўлмасаям биз уни шу сўзини чойхонага чиқолмайдиганларга ишлатиб роса чўнтакни қаппайтиряпмиз. Хатто озишни хаёл қилиб қуёндай карамхўрлигию чимчидан уёғига ўтолмайдиган Теша ғирром хам ўша гапдан орият қилиб салатини кўтариб чойхонага келади. 
Майли тирикчилик ўз йўлига 1 май куни тилвизўрда пидбўлни кутгандан санларни ўйинингни кутаман! Агар падарка бўлмаса тўлаган пулларимни қайтариб ундириб олиб кўз олдингда қайнатамни билайн номерига ўтказвораманда, ош ейдиган қўлларини қалтиратиб дуо ҳам олволаман! 
Бундан ташқари Собир тажанггга “бу сапар бермасаям кейинги сапар санггаям падарка беради” деб беш минг тўлатдим тилпонига. Буям осон бўлмади кичкина тўрт яшар ўғлимни уч марта уни уйига ғиззилатиб тинкасини қуритдим. Собир тажанг жахл қилиб “тўлаб келдим мана, чойхонадаги ошни пулиниям шунча қисатамасиди отанг, йусел кампания бошини айлантириб қўйибди!”-деб иштончасига пайнетни чекини қистирворибди. Унгга сразу падарка берманглар, чойхонада қўрбошиётиш қилиб хаммага мақтанади “мана биз бир марта тўлаганда падарка олдик”деб. Ўзи минг сўм икки минг сўмдан ортиқ пул тўламасиди беш мингни тўлаб қўйиб чалқанча ётволди чойхонани тўрига чиқиб, “сан билан кампаниядошмиз” деб, яна ошхўрлардан бизга тегадиган бир коса ошгаям даъво қилиб турибди. 
Айтганчи махаллаком бўлиб ишлаб хозир махалла актипи бўлволган Ғани союз олдимга келганди. Шогирдим Райим қассобни ўғли химия ташкилотида қоровул бўлиб ишлаган вақтида бир сочини бўяган жувонга гап отганимиш, ўша жувон хақорат қилди деб милисага устидан ариза берибди. Бола куйиб кетмасин характерстка беринг дейди. Отаси Райим хам оғзида бисмиллоси йўқ шалоқ эди, боласиям шу эканда дедим ичимда, лекин қўйни оғзидан чўп олмайдиган деб ёзиб келган характеристикага имзони қийшартирдим. У характеристикани ўзи ўқисаям уялиб кетса керак ман шунақа одаммикинман деб. Чунки клиентлар хам сал норози бўлгандей бўлувди бола пақирдан. Қисқаси мени олдимга иш билан келган Ғани союзниям аксия ўйинларингга қизиқтирдим, ёнида пули бўлмасаям светга ёки газга махалладан йиғилган пулдан бўлсаям 5000 тўлашига ишонаман. Ёки биззи шогирдга яхши характеристика ёзиш осон бўлмади деб хақини олади.
Реклама қилиш шунчали бўларда, так что кўрамиз нима падарка жўнатишингларни! 1 май куни свет бўлмаса движок улаб бўлсаям тилвизўрни кузатаман!

0 коммент.:

:) :( ;) :D ;;-) :-/ :x :P :-* =(( :-O X( :7 B-) :-S #:-S 7:) :( ( :) ) :| /:) =)) O:-) :-B =; :-c :) ] ~X( :-h :-t 8-7 I-) 8-| L-) :-a :-$ [-( :O) 8-} 2:-P (:| =P~ :-? #-o =D7 :-SS @-) :^o :-w 7:P 2):) X_X :!! \m/ :-q :-bd ^#(^ :ar!

Отправить комментарий

Twitter Delicious Facebook Digg Stumbleupon Favorites More

 
Design by Free WordPress Themes | Bloggerized by Lasantha - Premium Blogger Themes | Grants For Single Moms